Долзарб мавзулар Фото

Ўзбекистон-ШҲТ: Озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасида янги келишувларга эришилади

Бўлимлар: ЖАМИЯТ
Теглар:
Добавлено: 20.07.2019, 20:46

Жорий йилнинг 19 июль куни Қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Ходжаев Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби Владимир Норов билан учрашди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Учрашувда қайд этилганидек, 2019 йил октябрь ойида Тошкент шаҳрида ўтказиладиган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти ҳукумат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида Озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги дастур имзоланиши режалаштирилган.

Суҳбат давомида томонлар ўртасида амалга оширилаётган лойиҳалар, ташкилот ҳукумат раҳбарлари ўртасида ўтказиладиган йиғилишга тайёргарлик жараёнлари муҳокама этилди.

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил 16 январдаги «Мамлакатнинг озиқ-овқат хавфсизлигини янада таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони бу борадаги ишларни сифат жиҳатдан юқори поғонага олиб чиқмоқда.

Ташкилот томонидан Бишкекда ШҲТга аъзо давлатлар Қишлоқ хўжалиги вазирларининг тўртинчи йиғилишида Озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича ШҲТ ҳамкорлик дастури лойиҳаси маъқулланиб, 2018 йилнинг 11-12 октябрь кунлари Душанбеда бўлиб ўтган ШҲТга аъзо давлатлар ҳукумат раҳбарлари Кенгаши доирасида имзоланган.

Суҳбат давомида Ўзбекистон ва ШҲТ ўртасида чоравачилик, асаларичилик, ветеренария, уруғчилик ва наслчилик, мелиорация каби йўналишларидаги ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлашга келишиб олинди.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии