Долзарб мавзулар Фото

Умумий қиймати 132 миллион сўмдан зиёд ноқонуний дори воситалари қўлга олинди

Бўлимлар: ЖИНОЯТ
Теглар:
Добавлено: 22.07.2019, 08:39

Божхона чегаралари орқали дори воситалари ва тиббий буюмларини жисмоний шахслар томонидан олиб кириш ҳамда олиб чиқишнинг ўз тартиб ва меъёрлари мавжудлигига қарамасдан баъзи фуқаролар томонидан мўмай даромад орттириш мақсадида ҳуқуқбузарлик ҳолатлари содир этилмоқда.

Хусусан, Самарқанд халқаро аэропортига хориждан учиб келган фуқаро А.С. “яшил” йўлак орқали ҳаракатланар экан, унинг хатти-ҳаракатлари божхоначилар эътиборини тортди.

Натижада белгиланган тартибда текширувдан ўтказилган ушбу шахс юклари орасида божхона декларациясида кўрсатилмаган ва оғзаки сўровда маълум қилинмаган умумий қиймати 132 миллион сўмдан ортиқ бўлган инъекциялар учун эритмалар кўринишидаги 100 дона “Dysport 500U” номли дори воситалари борлиги аниқланган.

Ушбу ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, текширув ҳаркатлари олиб борилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 8 июндаги “Дори воситалари ва тиббий буюмларни жисмоний шахслар томонидан шахсий фойдаланиш учун олиб кириш ҳамда олиб чиқиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 191-сонли Қарорига мувофиқ жисмоний шахслар инъекциялар учун эритмаларни 10 ампуладан ёки 10 флакондан ортиқ бўлмаган миқдорда олиб кириш ёки олиб чиқишлари мумкинлиги белгилаб қўйилган.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии