Му5
50

МИБ қарздордан табиий газ учун 48 миллион сўм қарзни ундирди

ЖИНОЯТ 22.07.2019, 14:37
652
МИБ қарздордан табиий газ учун 48 миллион сўм қарзни ундирди

Қорақалпоғистон Республикаси Шуманай туманида жойлашган ва мева-сабзавотлар етиштиришга ихтисослашган «RANN OMAD» масъулияти чекланган жамияти томонидан, таъминотчи корхона билан тузилган шартнома мажбуриятларига амал қилинмайди ва оқибатда табиий газдан бўлган қарзи 47,9 млн. сўмга етади.

Бюро томонидан қарздорликни бартараф қилиш ҳақида бир неча бор огоҳлантирилиши ҳамда бажарилиши мажбурий бўлган талабнома берилишига қарамасдан, жамият қарздорликни тўламайди.

Охири, жорий йилнинг 25 июнь куни, таъминотчи билан ўзаро тузилган шартнома мажбуриятларини бажармасдан келганлиги ва жами 47,9 млн. сўм карздорлик учун табиий газ тармоқларидан ажратилди.

Бундан кейин ҳам, қарздор томонидан мавжуд карздорликни бартараф қилиш чоралари кўрилмаганлиги сабабли, таъминотчи корхонага мажбурий ундириш учун судга даъво киритиш мақсадида ҳужжатлар тақдим қилинди.

Шундан кейин, даъво ишлари даврида қарздор томонидан, яъни 16 июль куни ихтиёрий равишда мавжуд қарздорлик ва қайта улаш учун тўловлар Бюронинг туман бўлимида жойлашган махсус кассага тўланди ва қарздорлик тўлиқ бартараф қилинди.

Шарҳлар