Му5
50

Ўзбекистонда зотдор молларни кўпайтириш учун тайёрланаётган сунъий уруғлантириш воситалари экспорт қилинади

ИҚТИСОДИЁТ 22.07.2019, 21:31
705
Ўзбекистонда зотдор молларни кўпайтириш учун тайёрланаётган сунъий уруғлантириш воситалари экспорт қилинади

Республикамизда зотдор молларни кўпайтириш мақсадида сунъий уруғлантириш воситалари юқори сифат ва талаб даражасида ишлаб чиқилмоқда. Бу маҳсулотлар ҳатто экспорт учун ҳам тайёрланиб, бемалол замонавий стандартларга жавоб бера олади. Бу ҳақда Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг мутасаддилари Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида бўлиб ўтган анжуманда маълум қилди.

Аброр Акбаров, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси ўринбосари:

— Сунъий уруғлантириш орқали, учинчи авлодга келиб, наслли чорва етиштириш мумкин бўлади. Биринчи оддий қорамол сунъий уруғлантирилганда 25 фоиз наслли зот туғилишига эришилса, учинчи авлодда бу кўрсаткич 75 фоизни ташкил этади.
Бошқа давлатларда чорва наслларини боқиш ва кўпайтиришда асосан яйловлардан кенг фойдаланилади, Ўзбекистонда ҳам чорвачиликни ривожлантириш мақсадида яйлов майдонларини кенгайтириш устида иш олиб борилмоқда. Чорвачиликда озуқа базасини мустаҳкамлаш учун барча тоифа хўжаликларидаги асосий майдонларга жами 342,7 минг гектар экин экилди. Шу жумладан, 161,2 минг гектар беда, 50,5 минг гектар дон учун маккажўхори, 123,1 минг гектар гилос ва 7,9 минг гектар хашаки лавлаги экинлари экилди.

Мутасаддиларнинг сўзларига кўра, чорвачилик соҳасида хориж мамлкатлари билан ҳамкорлик қилинади. Жумладан, Туркия билан чорва молларини идентификация қилиш, Венгрия билан паррандачилик соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш ва Монголия билан гўшт ва гўшт маҳсулотларини импорт қилиш масалаларида келишувларга эришилди. Сунъий уруғлар экспорти бўйича эса ҳозирда Афғонистон ва Тожикистон давлатлари мутасаддилари билан музокалар олиб бориляпти.

Айтилишича, ҳозирга қадар мамлакатимизга жами 280 минг бош қорамол импорт қилинган. Хусусан, 2019 йилда четдан 48 минг бош наслдор қорамол келтириш бўйича чора-тадбирлар белгиланган ва бугунги кунгача 8 минг бош наслдор қорамол келтирилган.

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ва унинг тасарруфида “Ўзбекчорванасл” агентлиги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 29 мартдаги “Ветеринария ва чорвачилик соҳасида давлат бошқарув тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ҳамда 2019 йил 18 аперелдаги “Чорвачилик тармоғини янада ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш тадбирлари тўғрисида”ги Қарори билан ташкил этилган.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+8° небольшой проливной дождь
Валюта курси
rightuz