Му5
48

​Тасвирий санъат галереясида “Кушон хазинаси” намойиш этилади

МАДАНИЯТ 31.07.2019, 15:55
539
​Тасвирий санъат галереясида “Кушон хазинаси” намойиш этилади

Бугун Sevimli телеканалининг фойесида Термизда «Ўзбекистон — цивилизация ва йўллар чорраҳаси: империя, дин, маданият» маданий мерос ҳафталиги доирасида кенг оммага ҳавола этиладиган "Кушон хазинаси" кўргазмасига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Анжумани Ўзбекистон Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси томонидан, Туризмни ривожлантириш Давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги кўмагида ташкил этилди.

Маълум қилинишича 22 август куни Тошкентдаги Ўзбекистон Тасвирий санъат галереясида Кушон империяси даврига оид ноёб асарлар кўргазмаси ўз ишини бошлайди. Мазкур кўргазма кўп сонли олимларнинг сўровларига биноан мустақиллик йилларида илк бор кенг омма эътиборига ҳавола этилмоқда. Бу кўргазмадан I асрнинг ўрталарида Марказий Осиё ҳуҳудида пайдо бўлган, сирли аммо етарлича ўрганилмаган қудратли Кушон империяси даврига оид асори-атиқалар ўрин олган. Кўргазма намойиши 10 кун давом этади.

–Яқинда Термез шаҳрида археологик туризм фуруми бўлиб ўтади. Биз унда дунё тарихидаги энг қудратли Кушон империяси давридан қолган маданий бойликларни намойиш қилмоқчимиз. Бу халқаро форумга кўплаб халқаро ташкилотлардан, дунёнинг йирик музейларидан меҳмонлар келади. Улар Сурхондарёдаги археология музейига, Фаёзтепа, Далварзинтепа, яқинда локализация қилинган Окс Александрияси ёдгорликларига ташриф буюришади. Хуллас бу форум Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятини кенг тарғиб қилишга асос бўладиган, халқаро тан олинадиган оламшумул воқеа бўлади, юртимизга сайёҳлар оқимини жалб қилиш бўйича яна бир бор имконият яратади, – деди Азиз Абдуҳакимов.

Шунингдек тадбирда «Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида» лойиҳаси раҳбари Фирдавс Абдухолиқов, Сурхондарё вилояти Туризмни ривожлантириш бўлими бош мутахассиси Зебунисо Алимардонова, Термиз миллий университети доценти Зокир Холиқов, Ўзбекистон Тасвирий санъат галереяси директори Жаҳонгир Темирхўжаев Ўзбекистоннинг тарихий ва маданий меросини асраш ва тадқиқ қилиш борасида амалга оширилган ва келгусида қилинадиган ишлар ҳақида гапириб беришди.

Манзура БЕКЖОНОВА.


Шарҳлар