41

БМТ гўшт истеъмолини камайтиришга чақирмоқда (Видео)

ДУНЁ 09.08.2019, 11:13
1010
БМТ гўшт истеъмолини камайтиришга чақирмоқда (Видео)

БМТ инсониятга гўшт истеъмолини камайтиришга бунинг ўрнига эса мева-сабзавот истеъмол қилишни кўпайтиришга чақирмоқда. Бу иқлим ўзгариши жараёнларининг олдини олишга ёрдам беради.

Борди-ю, инсоният камроқ гўшт истеъмол қилишни бошласа, кимёвий моддалар билан ерга камроқ ишлов берса ҳамда ўрмонларни ҳимоя қилган тақдирдагина, сайёрамизда ҳаво ҳароратининг глобал исишига қарши тура олиши ва шу билан бирга йил сайин ортиб бораётган аҳолини озиқ-овқат билан таъминлаш муаммосини ҳал этиши мумкин. Мутахассисларнинг фикрига кўра, айни дамда инсоният чорвачилик билан шуғулланиш учун жудда катта майдонлардан фойдаланмоқда. Бу вазиятда эса асосий устунликни қишлоқ хўжалигига қаратиш оқилона фикр бўларди.

Зеро бу орқали кўпроқ инсонларнинг қорнини тўйдириш мумкин. БМТ нинг таъкидлашича, ўрмонларни асраш инсоният учун яна бир устивор вазифадир. Дарахтларнинг кесилиши ва ерларнинг яйловларга айлантирилиши, шунингдек пальма ёғи ишлаб чиқариш иқлим ўзгариши жараёнларига катта таъсир кўрсатмоқда. Мазкур жараёнларда атмосферага чиқарилаётган зарарли газлар миқдори эса 15-20 % тўғри келяпти. БМТ экспертларининг фикрича, сайёрамизда иқлим ўзгариши жараёнларни тўхтатишга мамлакатлар, йирик компаниялар, шунингдек ҳар бир инсон ўз ҳиссасини қўшиши мумкин.


Комментарии

Тема дня: Фото
Погода: Ташкент
+22° ясно
Курсы валют
9455.24
USD 21.9
10438.58
EUR 84.55
147.25
RUB 1.5
rightuz