Му5
4

Ҳиндистонда сув тошқинидан ҳалок бўлганлар сони ортиб бормоқда (Видео)

ДУНЁ 13.08.2019, 09:27
Теглар: Видео
634
Ҳиндистонда сув тошқинидан ҳалок бўлганлар сони ортиб бормоқда (Видео)

Ҳиндисонда кузатилаётган сув тошқинлари оқибатида ҳалок бўлганлар сони 150 нафар кишига бориб етди. Бу ҳақда Еuronews.com.нашри хабар берди.

Жорий йилги тошқинлар сўнгги йиллардаги энг кучли табиий офат сифатида эътироф этилмоқда. Мамлакатнинг Керала, Карнатака ва Махараштра штатларида кучли тошқинлар ва кўчкилар сабаб минглаб одамлар ўз уй-жойларини ташлаб чиқишга мажбур бўлишди. Ушбу ҳудудларда ҳамон эвакуация ишлари давом этмоқда. Бироқ айрим ҳудудларда эсаётган кучли шамол қутқарув ишларини олиб боришга халақит бермоқда.

Айниқса Керала штатидаги вазият кескинлиги айтилмоқда. Сўнгги икки кун мобайнида бу ерда 80 дан ортиқ кўчкилар рўй берди. Ноқулай об- ҳаво шароити туфайли бир қанча округларда хавфнинг энг юқори қизил даражаси ҳамон сақланиб турибди. Кочин халқаро аэропорти дам олиш кунлари ишламади. Махараштра штатининг бир қатор ҳудудларида поездлар қатнови тўхтатиб қўйилган. Мутасаддиларнинг фикрича поездлар ҳаракати фақатгина икки ҳафтадан сўнг тикланиши мумкин.


Шарҳлар

"Қаршида аёлларни зўрлаш бошландими? Прокурор, судьялар сотилганми? Даҳшат!" (Видео)

27.01.2020, 17:30

2020 йил 24 январь куни ижтимоий тармоқнинг YouTube сайтига "Қаршида аёлларни зўрлаш бошландими? Прокурор, судьялар сотилганми? Даҳшат!"сарлавҳали видеотасвир жойлаштирилганлиги юзасидан Қашқадарё вилоят ИИБ ахборот хизмати...
"Мени бу ерда Президент дейишади": Онкология марказидаги бемор болалар Шавкат Мирзиёевни бир пиёла чойга таклиф қилишди (Видео)

27.01.2020, 16:33

Онкология марказида даволанаётган жажжи болакайлар Шавкат Мирзиёевни бир пиёла чойга таклиф қилиб, видео мурожаат йўллашди."Ассалому-алайкум, Шавкат Миромонович! Мен Неъматилла Илҳомовичман. Бу ерда ҳамма мени "Президент",...
Қадимги Мисрда мумиёланган коҳин мурдаси гапиртирилди (Видео)

25.01.2020, 12:56

Бундан уч минг йил аввал қадимги Мисрда мумиёланган руҳонийдан ғалати овоз чиқди. Фиръавн Рамзес XI даврида яшаган Несьямун коҳинининг овозини Лондон ва Йорк университетларининг олимлари ўрганган....
Энди Озодбек Назарбеков тўйларда қўшиқ айтмайдими? (Видео)

23.01.2020, 16:09

Жорий йилнинг 22 январь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг барча қўмиталарида янги ҳукумат аъзолигига номзодлар кўриб чиқилган ва муҳокама қилинганди. Муҳокамалар якунига кўра Ўзбекистон халқ...
Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+1° небольшой проливной дождь
Валюта курси
9563.33
USD 16.28
10541.66
EUR -44.11
153.89
RUB -1.17
rightuz