Му5
44

Хитой билан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти бўйича самарали келишувга эришилди

ИҚТИСОДИЁТ 13.08.2019, 15:49
358
Хитой билан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти бўйича самарали келишувга эришилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси ва Хитой Халқ Республикаси Сифат, назорат, инспекцияси ва карантин бўйича бош маъмурияти ўртасида 2017 йил 5 июлда имзоланган келишувга мувофиқ, Ўзбекистондан Хитойга қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари фақатгина ҳаво йўллари орқали экспорт қилинаётган эди. Эндиликда қуёшли республикамизнинг ширин-шакар мева-чевалари ер усти транспортида ҳам экспорт бозорига етказилиб берила бошлади. Бу эса маҳсулот таннархини камайтириб ҳамкорлик ишларини янада кенгайтиришга замин яратади.

Республикамизнинг карантин остидаги маҳсулотлари, шу жумладан, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг Хитой Халқ Республикаси бозорига экспорти ҳажмини ошириш, тадбиркорлик субъектларига қулайликлар яратиш ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортидаги рақобатбардошликни оширишга қаратилган янги инфратузилма яратиш мақсадида, Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси ва Хитой Халқ Республикасининг Бош божхона бошқармаси ўртасида ўзаро олиб борилган музокаралар муваффақиятли якунланди.

Улар натижасида ХХР тарафи жорий йил август ойидан бошлаб қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Ўзбекистондан Хитойга нафақат ҳаво йўллари, балки ер усти транспортларида Хоргос (Қозоғистон), Aлашанкоу (Қозоғистон) ва Иркештам (Қирғизистон) чегара масканлари орқали экспорт қилинишини тасдиқлашга эришилди.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+16° дымка
Валюта курси
rightuz