Му5
48

Италияда об-ҳаво исиб кетиши туфайли аҳоли қаттиқ огоҳлантирилди

ДУНЁ 13.08.2019, 16:22
251
Италияда об-ҳаво исиб кетиши туфайли аҳоли қаттиқ огоҳлантирилди

Италия соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатнинг 11 та шаҳри, жумладан, Римда об-ҳавонинг исиб кетиши туфайли энг юқори – "қизил" даражали хавфдан огоҳлантириш эълон қилди. Маҳкама сайтида шу ҳақдаги маълумот жойлаштирилди.

Ҳавонинг 38 даража исиб кетиши мазкур ҳудуд учун юқори ҳарорат ҳисобланади. Бу ҳолат мамлакатнинг кўпгина йирик шаҳарларида кузатилди. Бугун 13 августда ҳам шундай ҳарорат Италиянинг бешта йирик шаҳарлари, жумладан Римда ҳам қайд этилиши айтилиб, мамлакатнинг оммавий ахборот воситалари аҳолини эҳтиёт чораларини кўришга чақирди.

Ўзбекистонда эса бу каби ҳаво ҳарорати ёз чилласи учун одатий ҳол бўлиб, айни жазирама ёз ойида иссиқлик ҳатто 45-48 даражага етгани қайд этилмоқда.

Шарҳлар