Му5
4

Британияликлар оммавий равишда зарурий озиқ-овқат маҳсулотларини сотиб олишмоқда (Видео)

ДУНЁ 13.08.2019, 17:27
Теглар: Видео
937
Британияликлар оммавий равишда зарурий озиқ-овқат маҳсулотларини сотиб олишмоқда (Видео)

Британия фуқаролари илк зарурий маҳсулотларни оммавий равишда сотиб олишни бошлади. Мамлакат аҳолиси Брексит жараёнига тайёргарлик кўришмоқда. Бу ҳақда Еuronews.com.нашри хабар бермоқда.

Экспертлар маълумотларига кўра, қироллик аҳолиси сўнгги ойлар мобайнида озиқ-овқат, ичимлик ва дори-дармон заҳирасини тўлдириш учун 4 миллиард фунтдан ортиқ маблағ сарфлашган. Буюк Британиянинг Европа Иттифоқи таркибидан чиқиши мамлакат иқтисодиётига қандай таъсир қилиши мумкинлигини ҳозирча ҳеч ким аниқ билмайди. Янги сайланган мамлакат Бош вазири Борис Жонсон жорий йилнинг 31 октябрига қадар мамлакатни Европа Иттифоқи таркибидан олиб чиқишга ваъда берган. Бунда у Брюссел билан мазкур масалада келишувга эришиладими, йўқми бунга аҳамият бермаслигини таъкидламоқда.

Жонсоннинг “Брексит” масаласида ўзининг кескин позициясига эга эканлиги барчага маълум. Ҳозирда экспертлар ва бизнес вакиллариинг мазкур масалада хавотирлари ортиб бормоқда. Айримлар "Брексит"нинг оқибати жуда хавфли бўлишини ҳам таъкидлашмоқда. Мазкур жараён билан боғлиқ асабий ҳолат эса фонд биржалари ва валюта бозорига ҳам таъсир этмоқда. Якунланган ҳафтада фунт курси еврога нисбатан 2016 йилдан бери энг паст даражага тушди. Айнан шу йили мамлакат аҳолиси Европа Иттифоқи таркибидан чиқишга овоз берган эди. Англия банки раҳбари “қаттиқ Брексит” жараёни мамлакат иқтисодиёти учун ҳақиқий шок бўлишини таъкидламоқда.


Шарҳлар

Ўзбекистоннинг Пекиндаги элчихонаси: "Ўзбекистон ҳукумати ўз фуқароларини ташлаб қўймайди! Ваҳимага ўрин йўқ!" (Видео)

29.01.2020, 14:11

"Ассалому-алайкум, Хитойдаги ватандошларимиз, ўзбекистонлик талабалар! Менинг исмим Акмалхон Олимхонов.  Ўзбекистон республикасининг  Хитой халқ республикасидаги элчихонасидан мурожаат қиляпман. Хитойда короновирус эпидемияси кенг тарқалганлиги муносабати билан жорий...
Томск қурбонлари дафн этилди (Видео)

28.01.2020, 11:22

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 21 январь куни Россия Федерацияси Томск вилояти, Асино туманида бир қаватли ёғочдан қурилган 1/3-уйда ёнғин содир бўлган эди. Натижада, ушбу хонадонда...
"Қаршида аёлларни зўрлаш бошландими? Прокурор, судьялар сотилганми? Даҳшат!" (Видео)

27.01.2020, 17:30

2020 йил 24 январь куни ижтимоий тармоқнинг YouTube сайтига "Қаршида аёлларни зўрлаш бошландими? Прокурор, судьялар сотилганми? Даҳшат!"сарлавҳали видеотасвир жойлаштирилганлиги юзасидан Қашқадарё вилоят ИИБ ахборот хизмати...
"Мени бу ерда Президент дейишади": Онкология марказидаги бемор болалар Шавкат Мирзиёевни бир пиёла чойга таклиф қилишди (Видео)

27.01.2020, 16:33

Онкология марказида даволанаётган жажжи болакайлар Шавкат Мирзиёевни бир пиёла чойга таклиф қилиб, видео мурожаат йўллашди."Ассалому-алайкум, Шавкат Миромонович! Мен Неъматилла Илҳомовичман. Бу ерда ҳамма мени "Президент",...
Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+7° ясно
Валюта курси
9563.33
USD 16.28
10541.66
EUR -44.11
153.89
RUB -1.17
rightuz