Долзарб мавзулар Фото

Маданий мерос объектлари ҳудудида фақат эсдалик совға буюмларини сотиш мумкин

Бўлимлар: ЖАМИЯТ
Теглар:
Добавлено: 13.08.2019, 18:16

Ўзбекистонда ЮНЕСКОнинг бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган маданий мерос объектлари ва давлат ҳимоясига олинган тарихий ёдгорликлар жойлашган ҳудудларда фақат маҳаллий ҳунармандларнинг эсдалик, совға маҳсулотларини сотишга руҳсат этилади.

Бу талаблар Президентнинг “Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги янги Фармонида назарда тутилган.

Ушбу чора-тадбирларни жорий қилишдан мақсад Ўзбекистоннинг маданий меросини оммалаштириш, маҳаллий ҳунармандчилик, амалий санъат турлари билан шуғулланувчи усталарни қўллаб-қувватлаш ҳамда юртимизда ишлаб чиқариладиган совғабоп маҳсулотлар савдосини ривожлантиришга қаратилган.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии