Филадельфияда жиноятчи полицияни ўққа тутди. Бу ҳақда Еuronews.com нашри хабар берди.
Хабарларга кўра, наркотик моддалар савдоси билан шуғулланувчи кимсани қўлга олиш бўйича полиция томонидан ўтказилган махсус операция вақтида аҳоли турар жой биноларидан бирида отишма рўй берган. Ҳодиса оқибатида 6 нафар полиция вакили яраланган. Икки нафар полициячи ва яна бир нечта хонадон вакиллари жиноятчи томонидан гаровга олинган.
Полиция раҳбарияти сўзларига кўра, отишмани уюштирган шахс билан музокаралар олиб борилган. Махсус хизмат кучлари эса гаровдагиларни муваффақиятли тарзда эвакуация қилишга эришган. Шундан сўнг жиноятчи қўлга олинган. Маълумотларга кўра, ушбу шахс бундан аввал бир неча маротаба жиноий жавобгарликка тортилган бўлган. Филадельфия мэрининг таъкидлашича, унинг ёнидан катта миқдордаги ўқ-отар қуроллар топилган.