Долзарб мавзулар Фото

Божхоначилар 1 дона ов қуроли ва 2 килограммдан ортиқ кўкнори яширилган хонадонни аниқлашди

Бўлимлар: ЖИНОЯТ
Теглар:
Добавлено: 16.08.2019, 15:58

Давлат божхона қўмитасининг Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бошқармаси томонидан қурол-яроғ ва гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига доир навбатдаги қонунбузарликҳолатини фош этишди.

Тошкент вилояти Янгийўл туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида тезкор кузатувга олинган фуқаро М.Ғ.нинг яшаш хонадони ва ёрдамчи хўжаликлари амалдаги тартибларга асосан ва холислар иштирокида кўздан кечирилди.

Натижада, хонадоннинг эски ошхонасида ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган 1 стволли, 12 калибрли 1 дона ов қуроли яширилгани аниқланди.

Шунингдек, кўздан кечириш давомида ҳовлидаги дарахтларга қуритиш мақсадида илиб қўйилган ҳамда трактор ғилдираклари орасига яшириб қўйилган кўкнори хашаклари ва бошоқлари ҳам ашёвий далил сифатида олиб қўйилди.

Уларнинг умумий оғирлиги эса 2 кг. 200 гр.ни ташкил қилди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан дастлабки текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии