Му5
4

Фарғонада ЙТҲга учраган автомобиллар "паради" бўлиб ўтди (+фото)

ЖАМИЯТ 19.08.2019, 18:09
455
Фарғонада ЙТҲга учраган автомобиллар "паради" бўлиб ўтди (+фото)

Фарғона вилоятининг 12 та туман ва шаҳарларида Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси томонидан йўл-транспорт ҳодисасига учраган автомобиллар "паради" уюштирилди. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси маълумотига таяниб, "Дарё" нашри хабар берди.

Ушбу тадбир "Йўл ҳаракати хавфсизлиги тарғибот куни" ва "Автомобилсиз кун" акциялари доирасида ҳайдовчи ва пиёдалар ҳушёрлигини ошириш, уларни йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилишга чақириш мақсадида ўтказилган.

Вилоятнинг барча шаҳар-туманларида "Тарғибот автокарвонлари" ташкил этилиб, одамларга йўл-транспорт ҳодисалари қандай мудҳиш оқибатларга олиб келиши тушунтирилган.

— Йўл-транспорт ҳодисасига учраган ҳар бир машина қайсидир ҳолатга бағишланган. Машиналарда жароҳатланган ва ҳатто "ҳалок бўлган" ҳайдовчиларни ҳам кўриш мумкин, - дейилади хабарда.

Фотолавҳа:

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+0° ясно
Валюта курси
9563.33
USD 16.28
10541.66
EUR -44.11
153.89
RUB -1.17
rightuz