my5

Қозоғистонда куйдирги касаллиги ҳолати аниқланди

ДУНЁ 19.08.2019, 19:05
1510
Қозоғистонда куйдирги касаллиги  ҳолати аниқланди

Қозоғистон пойтахти яқинидаги Олгинка қишлоғида одамларда куйдирги касаллигининг тўртта ҳолати лаборатория томонидан тасдиқланди. Бу ҳақида EurAsiaDaily хабар бермоқда.

Инфекцион касаллик сабаби шахсий қорамолда ветеринар кўригисиз молларни (сигирларни) мажбурий сўйиш бўлган. Қишлоқдаги тиббиёт муассасаси дори-дармонлар билан тўлиқ таъминланган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Товарлар ва хизматларнинг сифати ва хавфсизлигини назорат қилиш қўмитаси раиси Людмила Бюрабекованинг сўзларига кўра, вазият қўмитанинг доимий назоратида. "Касалликнинг келиб чиқишини аниқлаш ва эмлаш бўйича эпидемия ва эпидемияга қарши тадбирлар уюштирилди", деди Бюрабекова 17 август куни Олгинкада куйдирги касаллигига қарши карантин эълон қилинди.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+37° ясно
Валюта курси
10139.30
USD 9.74
11051.84
EUR 96.72
141.35
RUB 3.81