Му5
50

Темир йўл чипталарига чегирмалар эълон қилинди

ЖАМИЯТ 19.08.2019, 20:35
749
Темир йўл чипталарига чегирмалар эълон қилинди

Ўзбекистон Мустақиллигининг 28 йиллигини нишонлаш муносабати билан темир йўл компанияси йўловчиларга чегирмалар тақдим этади.

«Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти 2019 йилнинг 31 август – 3 сентябрь кунларидаги барча маҳаллий йўналишларга чегирмалар тақдим этмоқда.

Байрам чегирмалари қуйидагича:

  • – нафақахўрлар, ногиронлар, 1941-1945 йил уруш қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган йўловчиларга – 50%;
  • – олий ўқув юртлари талабалари, мактаб ўқувчилари, коллеж ва лицей талабалари, ИИВ, МВ, ДХХ, ДСҚ, ДБҚ махсус таълим муассасалари талабалари – 15%;
  • – оилавий (икки ёки ундан ортиқ киши - эри ва рафиқаси, эри ёки рафиқаси ва 18 ёшгача бўлган фарзандлари, отаси ёки 18 ёшга тўлмаган боласи бўлган она) (никох гувоҳномаси ва қариндошликни белгиловчи ҳужжатлар нусхаси тақдим этилган ҳолда) – 15%;
  • – коллектив (ҳамкасабларга) (4 кишидан ортиқ - йўриқнома асосида) – 15%;
  • – «Афросиёб» тезюрар электропоездларида барча тоифадаги йўловчиларга - 10%.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+1° облачно с прояснениями
Валюта курси
rightuz