Долзарб мавзулар Фото

Матбуот хизмати раҳбарига автомобиль ва 100 млн сўм берилди

Бўлимлар: ЖАМИЯТ
Теглар:
Добавлено: 19.08.2019, 20:51

Қашқадарё вилоятининг Миришкор тумани ҳокими Равшан Комилов туман ҳокимлигининг матбуот хизмати раҳбари учун “Nexia” русумли хизмат автомобилини ажратди, деб ёзади “Қашқадарё зиёкори”.

Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати раҳбари Файзулла Эшқуловнинг айтишича, матбуот хизмати учун хизмат автомобилидан ташқари маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан 100 миллион сўм маблағ ажратилиб, туман матбуот хизматининг моддий техник базасини ривожлантириш кўзда тутилган.

Қашқадарё вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати раҳбари Аҳрор Содиқовнинг маълумот беришича, айни кунга қадар вилоятдаги 15 та туман ва шаҳар ҳокимликларининг барчасида матбуот хизмати раҳбарлари тайинланган ва хизмат фаолияти бошлаб юборилган.

Косон тумани ҳокимлиги ҳам матбуот хизмати фаолиятини ривожлантириш учун 75 миллион сўмлик компьютер, фотоаппарат ва керакли аппаратуралар харид қилинган.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии