АсосийJamiyat

“Мен ғолиб” шиори остида “Қўшин разведкаси аълочиси” мусобақасининг навбатдаги босқичи ўтказилди

'“Мен ғолиб” шиори остида “Қўшин разведкаси аълочиси” мусобақасининг навбатдаги босқичи ўтказилди'ning rasmi

Шарқий ҳарбий округ миқиёсида “Мен ғолиб” шиори остида “Қўшин разведкаси аълочиси” мусобақасининг иккинчи босқичи ўтказилди.

Мусобақа икки йўналишда олиб борилди. Биринчи йўналишда қатнашчилар жисмоний тайёргарликдан 100, 3 ва 5 километрга югуриш хамда турникда тортилиш, ҳарбий ориентирлаш орқали 10 километрга югуриш машқларини бажаришди.

Иккинчи йуналишда эса шахсий таркибнинг чидамлилиги синалди. Улар жанговар тайёргарлик фанларидан назорат текширувларини топширишди. Жумладан тактик махсус тайёргарликдан 20 метрга эмаклаб юриш, шартли душман ўт ёғдириши остида ўқ-дориларни етказиб бериш, вертолётга чиқиш ва тушиш, разведкачилар йўлагидан ўтиш каби меъёрларни бажаришди.

Шундан сўнг отиш тайёргарлигидан махсус машқларни амалий тарзда бажаришди.


Бошқа янгиликлар