41

Термизда Халқаро археология-сайёҳлик форуми иш бошлади

МАДАНИЯТ 24.08.2019, 13:56
77
Термизда Халқаро археология-сайёҳлик форуми иш бошлади

“Ўзбекистон – буюк йўллар чорраҳасида: империялар, динлар, тамаддунлар” Маданий мерос ҳафталиги меҳмонлари Термиз халқаро аэропортида тантанали кутиб олинди. Улар етиб келиши билан Термизда “Ўзбекистон – йўллар ва тамаддунлар чорраҳаси” деб номланган Халқаро археология-сайёҳлик форуми иш бошлади.

Форумда Ўзбекистон бош вазири ўринбосари А. Абдуҳакимов, Сурхондарё вилояти ҳокими Т. Боболов, Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти бошқаруви раиси Ф.Абдуҳолиқов, Франция илмий-тадқиқотлар Миллий марказининг тадқиқотлар бўйича фахрий директори П. Лериш иштирок этмоқда.

Жаҳоннинг таниқли шарқшунос олимлари, Марказий Осиёда тадқиқот олиб борувчи археологлар, тарихчилар этнографлар иштирокидаги бундай кенг қамровли тадбир Ўзбекистонда илк бора ўтказилмоқда. Мазкур форумда Ўзбекистон археологияси ва бу йўналишда олиб борилган қазув ишларида қўлга киритилган нодир топилмалар, олимлар томонидан кейинги йилларда олиб борилган тадқиқотлар, уларда аниқланган Ўзбекистоннинг тош асридан тортиб, Ўрта асрлар тарихи ва ўтмишига оид манбалар ҳақидаги маърузаларга ўрин берилган.

Ҳафталик қатнашчилари 24-25 август кунлари учун Сурхондарёнинг қоқ марказида бўлиб ўтадиган илмий ва маданий дастурларда иштирок этишади. Форумнинг яна бир муҳим воқеаси – меҳмонлар Термиз археология музейига ташриф буюриб у ердаги нодир тарихий экспонатлар билан танишадилар. Шунингдек машҳур Будда ибодатхоналари – Қоратепа ва Фаёзтепа, афсонавий Оксиана Искандарияси эканлиги аниқланган – Кампиртепани бориб кўрадилар.


Комментарии

Тема дня: Фото
Погода: Ташкент
+13° ясно
Курсы валют
9433.34
USD -13.31
10354.03
EUR 21.28
145.75
RUB -0.44
rightuz