Долзарб мавзулар Фото

“Буюк аждодларга муносиб ворис бўлайлик” I ёшлар фестивали бўлиб ўтади

Бўлимлар: ЖАМИЯТ
Теглар:
Добавлено: 25.08.2019, 08:55

Жорий йилнинг 26-30 август кунлари республикамизнинг барча ҳудудлари бўйлаб “Буюк аждодларга муносиб ворис бўлайлик” шиори остида I ёшлар фестивали ўтказилади.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан мамлакатимиз ёшларини буюк аждодларимизга муносиб авлод қилиб тарбиялаш, уларда ватанга садоқат, илм-фанга муҳаббат, устозларга эҳтиром туйғуларини шакллантириш, иқтидорли ёшлар ташаббусларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, интилишларини рўёбга чиқариш, уларнинг жамиятда муносиб ўрин эгаллашларига кўмаклашиш ҳамда кекса авлод билан ёшлар ўртасида доимий мулоқот ўрнатилишига эришиш мақсадида ўтказилаётган фестивал жойларда қуйидаги саналара ўтказилади:

26 августда Навоий, Бухоро, Наманган вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасида;

27 августда Хоразм, Андижон, Сурхондарё ва Сирдарё вилоятларида;

28 августда Фарғона, Қашқадарё, Самарқанд, Жиззах ва Тошкент вилоятларида;

29 августда Тошкент шаҳрида.

Фестивал давомида Президентимизнинг 5 та ижобий ташаббуси асосида спорт мусобақалари, китоб-савдо ярмаркалари, ёш тадбиркорлар маҳсулотлари кўргазмалари, фахрий ўқитувчилар, ижодкор ёшлар билан учрашувлар, “Робототехниклар танлови” ҳамда бир-биридан қизиқарли бошқа тадбирлар ташкил этилади.

Ўзбекистон ёшлари иттифоқи барча ёшларни фестивалда фаол иштирок этишга чорлайди.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии