Му5
4

“Ласетти”га устамонлик билан яширилган 60 миллион сўмлик уяли телефонлар фош этилди

ЖИНОЯТ 25.08.2019, 09:00
845
“Ласетти”га устамонлик билан яширилган 60 миллион сўмлик уяли телефонлар фош этилди

Сифати кафолатланмаган маиший техника буюмларини мамлакатимиз чегараларидан ноқонуний тарзда олиб ўтишга уринаётган кимсаларга қарши божхоначилар томонидан кескин кураш олиб борилмоқда.

Хусусан, Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Бекобод” божхона постидаги навбатдаги устамонлик божхоначилар томонидан ўз вақтида фош қилинди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда

Яъни фуқаро А.Ш. бошқарувидаги “Ласетти” автомашинаси белгиланган тартибда холислар иштирокида эндоскоп назоратидан ўтказилди.

Натижада, автомашинанинг жиҳозлари орасига устамонлик билан яширилган умумий суммаси салкам 60 миллион сўмлик 49 дона уяли телефон аппаратлари борлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом этмоқда.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+5° туман
Валюта курси
9547.05
USD -3.71
10585.77
EUR -34.68
155.06
RUB -1.53
rightuz