Му5
8

Тошкент шаҳар бош имом-хатиби ўзгарди

ЖАМИЯТ 25.08.2019, 18:36
698
Тошкент шаҳар бош имом-хатиби ўзгарди

25 август куни Нуриддин Холиқназаров Тошкент шаҳар бош имом-хатиби лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг матбуот хизмати хабар қилди.

Нуриддин Холиқназаров 1968 йилда Андижон вилояти Асака шаҳрида зиёли оилада таваллуд топган. 1992 йилда Бухоро шаҳридаги Мир Араб мадрасасини, 1998 йилда Имом Бухорий номли Тошкент ислом институтини, 2007 йилда Фарғона давлат университетини тамомлаган.

Иш фаолияти давомида Андижон вилояти Асака шаҳри “Аҳмадали Махдум” жомеъ масжиди имом-хатиби, Тошкент шаҳри Юнусобод тумани “Оқ тепа” жомеъ масжиди имом-хатиби ва шу кунга қадар Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Андижон вилояти вакили, вилоят бош имом-хатиби вазифаларида меҳнат қилган.

Шу пайтгача пойтахт бош имом-хатиби вазифасида меҳнат қилиб келган Раҳимберди Раҳмонов “Минор” жомеъ масжиди имом-хатиби вазифасида иш фаолиятини давом эттиради.

Суратда Нуриддин Холиқназаров

Манба: muslim.uz

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+19° ясно
Валюта курси
9526.28
USD -2.21
10329.35
EUR 10
148.82
RUB -1.25
rightuz