Му5
8

Самарқандда машҳур бастакор ва созанда Ҳожи Абдулазиз Абдурасуловнинг уй-музейи очилди

МАДАНИЯТ 27.08.2019, 09:51
414
Самарқандда машҳур бастакор ва созанда Ҳожи Абдулазиз Абдурасуловнинг уй-музейи очилди

“Шарқ тароналари” ўн иккинчи мусиқа фестивали олдидан Самарқанднинг Кўкмасжид маҳалласида Ўзбекистон халқ ҳофизи, таниқли бастакор ва созанда Ҳожи Абдулазиз Абдурасуловнинг уй-музейи очилди.

Ҳожи Абдулазиз Абдурасулов 1852-1936-йилларда Самарқанд шаҳрида яшаб, ижод қилган таниқли санъаткор, ўзбек мақом санъати ривожига беқиёс ҳисса қўшган бетакрор овоз соҳибидир. У яратган “Гулузорим”, “Гуллар боғи”, “Бебоқча”, “Бозургоний”, “Самарқанд ушшоғи” каби юзлаб қўшиқлар мумтоз мусиқа меросимизнинг энг ноёб асарлари қаторидан жой олган.

Шашмақомни ўрганиш ва кенг тарғиб этишда Ҳожи Абдулазиз Абдурасуловнинг хизматлари катта бўлган. Самарқанд мақом мактаби издошларини етказишга катта ҳисса қўшган, соз чалиш ва ашула айтиш бўйича кўплаб ёшларга устозлик қилган. Жумладан, Ўзбекистон халқ артисти Юнус Ражабий ҳам унинг Самарқанддаги хонадонида яшаб, ҳофиздан сабоқ олган.

Музейнинг очилишига бағишланган тадбирда сўз олган меҳмонлар ушбу маскан Самарқанд мусиқа ва қўшиқчилик санъати тарихини, анъаналарини ўрганиш ва тарғиб этишга хизмат қиладиган маърифат маскани бўлишини таъкидлашди.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+3° облачно с прояснениями
Валюта курси
9526.28
USD -2.21
10329.35
EUR 10
148.82
RUB -1.25
rightuz