Му5
44

Учувчисиз учиш қурилмасининг “парвози” поездда якунланди

ЖИНОЯТ 04.09.2019, 18:45
208
Учувчисиз учиш қурилмасининг “парвози” поездда якунланди

Божхона қонун бузилиши ҳолатларига қарши божхона ходимлари томонидан самарали кураш олиб борилмоқда.

Жумладан, Сурхондарё вилояти божхона бошкармаси Болдир темир йўл чегара божхона пости ходимлари томонидан қўшни мамлакат ҳудудидан йўловчи поездида йўловчи сифатида кириб келган фуқаро К.Г. божхона назоратидан ўтказилди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда

Натижада, мазкур фуқаронинг қўл юклари орасидан оғзаки сўровда маълум қилинмаган ва ҳеч қандай тегишли ҳужжатлари бўлмаган 1 дона “Discovery” номли учувчисиз учиш аппарати борлиги маълум бўлди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, жорий йилнинг 2 май куни қабул қилинган ЎРҚ-534-сонли Қонуннинг 1-моддасига асосан, Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси 2444-моддаси билан тўлдирилган бўлиб, учувчисиз учадиган аппаратларни қонунга хилоф равишда олиб кириш, ўтказиш, олиш, сақлаш ёки улардан фойдаланиш бўйича жиноий жавобгарлик белгиланиб, 2019 йил 4 ноябрдан амалга киритилади.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+3° туман
Валюта курси
rightuz