Му5
44

“Қизил” йўлакдаги қинғирлик

ЖИНОЯТ 04.09.2019, 18:58
431
“Қизил” йўлакдаги қинғирлик

Божхона органлари томонидан валюта қимматликларини яширинча олиб чиқаётган қонунбузарларга нисбатан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.

Хусусан, Хоразм вилояти божхона бошқармаси “Урганч аэропорти” чегара божхона постида “қизил” йўлак орқали мамлакатимиздан хорижий давлатга чиқиб кетаётган фуқаро М.А.нинг хатти-ҳаракатлари божхоначилар эътиборини тортди ва ушбу шахс белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда

Натижада, ушбу шахс белгиланган меъёрлардан ортиқча бўлган 2100 АҚШ доллари, 46 500 Россия рубли ва 20 000 Қозоқ тенгесини божхона назоратидан яширган ҳолда олиб чиқишга урингани фош бўлди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+1° туман
Валюта курси
rightuz