Му5
4

Японияда йўловчи поезди иштирокида жиддий ЙТҲ содир бўлди

ДУНЁ 07.09.2019, 10:02
333
Японияда йўловчи поезди иштирокида жиддий ЙТҲ содир бўлди

Оқибатда бир киши ҳалок бўлди ва яна ўнлаб йўловчилар жароҳатланишди. Бу ҳақда Ntdtv.ru нашри хабар берди.

Воқеа Япониянинг иккинчи энг йирик шаҳри Иокогамда содир бўлди. 500 нафар йўловчини олиб кетаётган поезд юк автомобили билан тўқнашиб кетди. Номаълум сабабларга кўра юк автомобили темир йўл кесишмасида туриб қолган. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, поезд машинисти тўхташга ҳаракат қилган бироқ улгурмаган. Тўқнашув оқибатида юк автомобили ёниб кетган, поезд вагонларининг ярми эса релсдан чиқиб кетган. Айниқса биринчи вагонга жиддий зарар етган. Бахтсиз ҳодиса оқибатида 34 киши жароҳатланган, 60 ёшли юк автомобили ҳайдовчиси эса ҳалок бўлган. Айни дамда воқеа жойида қутқарув хизмати иш олиб бормоқда.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+1° небольшой проливной дождь
Валюта курси
9563.33
USD 16.28
10541.66
EUR -44.11
153.89
RUB -1.17
rightuz