Долзарб мавзулар Фото

Вена яшаш учун энг яхши шаҳар деб топилди

Бўлимлар: ДУНЁ
Теглар:
Добавлено: 07.09.2019, 14:16

Вена яна бир марта яшаш учун энг яхши шаҳар деб топилди. Энг ёмон шаҳар эса — Дамашқ...

Вена кетма-кет иккинчи марта The Economist журналининг таҳлилий бўлинмаси бўлган Economist Intelligence Unit томонидан тузилган яшаш учун энг қулай шаҳарлар рейтингига бошчилик қилди.

Иккинчи ва учинчи ўринларни Мельбурн ва Сидней эгаллади. Энг яхши шаҳарлар ўнлигидан Осака (4- ўрин), Калгари, Ванкувер, Торонто, Токио, Копенгаген ва Аделаида жой олди.

Карачи (Покистон), Триполи (Ливия), Дакка (Бангладеш), Лагос (Нигерия) ва Дамаск (Сурия) дунёнинг яшашга энг номуносиб шаҳарлари деб топилди.

Рейтинг жами 140 шаҳарни қамраб олди. Рейтингни тузишда барқарорлик, соғлиқни сақлаш даражаси, мамлакатнинг маданий ривожланганлиги, таълим, атроф-муҳитнинг тозалиги ва инфратузилмаларнинг ривожланганлиги каби омиллар ҳисобга олинди.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии