Му5
50

Одамларни хавотирга солган метеорит

ДУНЁ 10.09.2019, 15:36
480
Одамларни хавотирга солган метеорит

Англиянинг жанубида маҳаллий аҳоли енгил моторли самолёт фалокатга учраганини маълум қилгач, унинг қолдиқларини қидириш операцияси бошланди. Полиция ҳеч нарса аниқламагач, аҳоли метеор парвозини кўргани ҳақидаги хулосага келган. Бу ҳақда The Guardian нашри хабар берди.

Одамлар фавқулодда вазиятлар хизматчиларига осмонда учиб, сўнгра бўлакланиб кетган ёрқин объектни кўрганини маълум қилишган. Девон ва Корнуэлл графликлари полицияси объектни топиш учун қидирув операциясини ташкиллаштирган. Бунинг учун иккита самолёт жалб қилинган.

Бироқ кўп ўтмай операция тўхтатилиб, ҳеч қандай жабрланувчилар аниқланмаганини маълум қилган. Таъкидланишича, агар авиафалокат юз берганда самолёт қолдиқлари, тутун ёки ёнғин кўринган бўларди.

Бундан ташқари, Кардифф ва Дорсетда бир неча киши жанубда метеор қулаганини маълум қилган. Шу билан бирга қидирув олиб борилган ҳудудда бирорта парвоз қайд қилинмаган.

Британиянинг коинот мониторинги хизмати метеор тахминан Ла-Манш бўғози орқали жануб томон учганини маълум қилди. Шунингдек, Британия ва Франция мониторинг хизматлари ҳам бўғоз устида катта оловли шар учиб ўтганини қайд қилишди.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+1° туман
Валюта курси
rightuz