АсосийJamiyat

“Донгуз” полигонидаги ҳарбий шаҳарчага давлатимиз байроғи ўрнатилди (Видео)

'“Донгуз” полигонидаги ҳарбий шаҳарчага  давлатимиз байроғи ўрнатилди (Видео)'ning rasmi

Аввал хабар берганимиздек, Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчиларидан иборат вакилларимиз 16-21 сентябрь кунлари бўлиб ўтадиган “Марказ-2019” йирик масштабдаги стратегик қўмондонлик-штаб ўқувларида иштирок этади.

Ҳамюртларимиз ушбу ҳарбий стратегик машғулотларда қатнашиш учун Россия Федерациясининг Оренбург вилоятидаги “Донгуз” полигонида қад кўтарган вақтинчалик ҳарбий шаҳарчага етиб келиб, ўзлари учун ажратилган чодирларга жойлашди. У ерга давлатимиз байроғи ўрнатилди.

Кун тартиби бўйича ҳаракат қилаётган вакилларимиз биринчи куни ўзлари учун ажаратилган ҳудудни кўздан кечириб, дала шароитида яратилган ҳарбий шаҳарча билан танишди. Гуруҳ раҳбарлари томонидан яна бир бор техника хавфсизлик қоидалари эслатиб ўтилди. Ўша куни ҳарбий ошпазларимиз томонидан ўзбек миллий таоми – ош дамланди. Таъкидлаш жоизки, ҳарбий ошпазларимиз половхонтўрани юртимиздан келтирилган масаллиқлар билан тайёрлашди. Қолган кунлари эса дала шароитида белгиланган таомнома асосида олиб боришади.

Эслатиб ўтамиз, ушбу стратегик қўмондонлик-штаб ўқувларида саккиз мамлакат – Россия, Қозоғистон, Хитой, Покистон, Ҳиндистон, Тожикистон, Қирғизистон ва Ўзбекистоннингҳарбий контингенти иштирок этади.

Ушбу ўқувлар Марказий Осиё ҳудудида халқаро терроризмга қарши курашиш, реал жанг вазиятида топшириқларни ҳамкорликда бажаришда мамлакатлар қўшинларининг гуруҳ (куч)ларини самарали қўллаш борасида қўл келади. Шунингдек, мамлакатлар қуролли кучларининг миллий манфаатларини ҳимоя қилишга бўлган шайлиги яна бир бор синовдан ўтказилади.

Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти


Бошқа янгиликлар