Долзарб мавзулар Фото

Тошкент метрополитенида мутолаа бурчаги ташкил этилди

Бўлимлар: ЖАМИЯТ
Теглар:
Добавлено: 11.09.2019, 19:04

Тошкент метрополитенининг «Алишер Навоий» ва «Пахтакор »метро бекатларининг ўтиш қисмида китобсеварлар учун мутолаа бурчаги ташкил этилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Мутолаа бурчагига китоб жавонлари ва стол-стуллар қўйилган бўлиб, китобсеварлар бу ерда ўзларига манзур адабиётларни олиб ўқишлари мумкин. Маълумотларга кўра, бу китоб жавонлари мунтазам янги китоблар билан тўлдириб борилади.

Таъкидланишича, жавон ва столлар метрополитен раҳбариятининг ташаббуси билан ўрнатилган. Бундан ташқари бу ерда чой ва печенье ҳам сотилиши кўзда тутилган.

Қайд этиш жоизки, Тошкент метрополитенида 2018 йилнинг 1 июнидан фото ва видео тасвирга олишга расман рухсат берилган.

2025 йилга қадар Тошкент метрополитенини тўрт баробарга узайтириш, 30 га яқин янги метро станцияларини қуриш режалаштирилган.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии