Долзарб мавзулар Фото

Ўзбекистонда доимий иши йўлда ўтадиган ходимларга устама тўланади

Бўлимлар: ИҚТИСОДИЁТ
Теглар:
Добавлено: 11.09.2019, 19:13

Ҳукумат қарори билан Кўчма ва қатнаш тусидаги ишлар билан боғлиқ устамалар тўлаш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.

Низомга мувофиқ, кўчма ёки қатнаш тусидаги ишларнинг хусусияти ва устамалар миқдори иш берувчи ва ходим ўртасида тузиладиган меҳнат шартномасида кўрсатилади.

Ишнинг кўчма хусусияти учун устама ташкилот жойлашган жойдан иш (объект) жойига мунтазам хизмат сафарларини амалга ошириш билан боғлиқ ишни, бироқ ҳар куни яшаш жойига ёки ташкилот жойлашган жойга қайтиб келиш мумкин бўлган объектларда ишни бажарувчи ходимларга, шунингдек, доимий иши йўлда ўтадиган ходимларга белгиланади.

Ишнинг қатнаш хусусияти учун устама ишлаб чиқариш зарурати туфайли ҳар куни доимий яшаш жойига қайтиб кела олмайдиган ходимларга уларнинг доимий яшаш жойидан узилганлиги билан боғлиқ ошган харажатларни қоплаш мақсадида белгиланади.

Бундай ишлар учун устамалар белгиланадиган ходимлар касблари ва лавозимлари рўйхати, шунингдек, устамалар миқдори иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишган ҳолда белгиланади ва жамоа шартномасида кўрсатилади.

Бунда устама миқдори республика ҳудудида белгиланган бир ойлик энг кам иш ҳақи миқдоридан ошмаслиги керак.

Шунингдек, белгиланган миқдорлардан ошмайдиган кўчма ва қатнаш тусидаги ишлар учун тўланган устамаларга даромад солиғи солинмайди.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии