41

​“Бўр егим келяпти...”

САЛОМАТЛИК 11.09.2019, 19:32
260
​“Бўр егим келяпти...”

“Нимагадир доим бўр егим келади. Бу ҳолат иккиқатлигимда бошланган. Туққанимдан кейин ўтиб кетади, деб ўйлардим. Ҳозир фарзандим туғилди, катта бўлиб қолди. Аммо бўр ейиш одатимни ташлолмаяпман. Бу қандайдир касалликми ёки бошқа сабаби борми? Илтимос, тушунтириб берсангиз”.

Зулфия, Хоразм вилояти

Эксперти: Саломат ХЎЖАБОЕВА, педиатр

–Бўр ейиш билан боғлиқ ҳазм бузилиши тиббиётда пикаицзм дейилади. Бу ҳолатда одам озиқ-овқатлар таркибига кирмайдиган ғаройиб нарсалар: тош, бўр, тупроқ, совун, қоғоз кабиларни истеъмол қила бошлайди. Шу ўринда бу нарсаларни ейиш истаги мислсиз иштиёққа айланади.

Кимларда учрайди?

Кўпинча 2-7 ёш орасидаги айрим болаларда бўр истеъмол қилишга иштиёқ кучли бўлади. Асосан руҳий ривожланишда бироз бўлса-да тенгдошларидан ортда қолаётган болалар доимий равишда тўйиб овқатланмаганда ёки организмига темир, кальций каби моддалар етишмаганда шундай ғайритабиий иштаҳа пайдо бўлиши мумкин.

Бундай одат жинсий ривожланишнинг илк даврларида, 12-13 ёшлиларда ҳамда ҳомиладор аёлларда ҳам пайдо бўлиши мумкин. Бироқ айрим аёлларда туғуруқдан кейин бу ҳолат ўтиб кетади. Аммо бундай иштиёқнинг асл сабаби ҳозирча аниқланмаган. Кузатувлар эса айнан темир етишмовчилиги билан боғлиқ камқонликда ҳамда ҳомиладорликда бўр ейишга иштиёқ сезилишини тасдиқлаган.

Қонда темир етишмовчилиги бўлса одам бўр ва тупроқгина эмас, ҳатто крахмал, тиш пастаси кабиларни кўрса ҳам иштаҳаси очилади...

(Мақоланинг давомини "Даракчи" газетасининг 38-сонида ўқийсиз).

Комментарии

Тема дня: Фото
Погода: Ташкент
+21° ясно
Курсы валют
9455.24
USD 21.9
10438.58
EUR 84.55
147.25
RUB 1.5
rightuz