41

Аэропорт ва вокзалларда планшетлар ижараси йўлга қўйилди

ЖАМИЯТ 11.09.2019, 22:56
80
Аэропорт ва вокзалларда планшетлар ижараси йўлга қўйилди

Ўзбекистоннинг аэропорт ва вокзалларида чет эл фуқароларига қўшимча қулайлик яратиш ҳамда хавфсиз туризмни таъминлаш мақсадида хизматлар сифатини ошириш, ахборот муҳитини такомиллаштириш, жумладан, сайёҳлик-ахборот пунктлари, туристик навигация тизимлари, йўналиш олиш белгилари ва бошқаларни ташкил этишга доир қатор самарали ишлар олиб борилмоқда. Республика ҳудудидаги аэропорт, вокзал ва бошқа сайёҳлар гавжум жойларда хорижий мамлакатлар фуқаролари учун махсус планшетлар ижараси йўлга қўйилди.

Планшетлар аэропорт ва вокзалларнинг кутиш залларида сайёҳларнинг мурожаатларига кўра берилмоқда. Ушбу планшетларга Ўзбекистонга саёҳат қилаётган туристлар учун зарур бўлган барча мобил иловалар юкланган, бу эса сайёҳларга беминнат ёрдам кўрсатиши, шубҳасиз.

Эслатиб ўтамиз, 2018-йилда Ўзбекистонга келган меҳмонлар қулайлиги учун аэропорт, вокзал ва сайёҳлар гавжум бўладиган жойларда махсус сим-карталар сотуви йўлга қўйилган эди. Роуминг хизмати муқобили сифатида ишлаб чиқарилган бу сим-картани фақат хорижий фуқаро паспорти билан харид қилиш мумкин. Бундан ташқари, келгусида сайёҳларга телефон аппарати ва мобил роутер ижарага бериш хизмати ҳам йўлга қўйилиши режалаштирилган.

Комментарии

Тема дня: Фото
Погода: Ташкент
+13° туманно
Курсы валют
9455.24
USD 21.9
10438.58
EUR 84.55
147.25
RUB 1.5
rightuz