42

Туркияда ишчиларни олиб кетаётган автобус портлади

ДУНЁ 13.09.2019, 11:51
275
Туркияда ишчиларни олиб кетаётган автобус портлади

Туркия жануби-ғарбида портлаш юз берди. Бунинг оқибатида тўрт нафар тинч аҳоли ҳаётдан кўз юмган бўлса, 13 киши турли даражада жароҳат олди. «SABAH» газетасининг хабар беришича, Диярбакир провинциясининг Кулп ҳудудида салонида йўловчилар бўлган микроавтобус портлаб кетган.

Маълумотларга кўра, тирик қолганлар давлат шаҳар шифохонасига етказилган. Газетада ёзилишича, портлаш ортида Туркияда тақиқланган Курдистон ишчилар партияси аъзолари турганлиги тахмин қилинмоқда.

Дастлабки манбаларга кўра, автобус ишчиларни олиб кетаётган бўлган. Полициячилар теракт тахминини ўрганишмоқда. Айни вақтда ҳодиса юз берган жойда полициячилар ва қутқарувчилар ишлашмоқда. Фожиадан мамлакат президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон ҳам хабардор қилинган.

Комментарии

Тема дня: Фото
Погода: Ташкент
+20° пасмурно
Курсы валют
9448.53
USD -6.71
10553.06
EUR 114.48
147.70
RUB 0.45
rightuz