42

Дам олиш куни ҳаво ҳарорати пасаяди

ЖАМИЯТ 14.09.2019, 12:58
505
Дам олиш куни ҳаво ҳарорати пасаяди

Келаётган дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудудига навбатдаги салқин ҳаво оқимлари кириб келади.

Сўнгги кунларда Ўзбекистон ҳудуди бўйлаб қуруқ об-ҳаво кузатилди, ҳарорат кўтарилсада, йилнинг шу вақти учун хос бўлган меъёрий кўрсаткичлардан 3—5 даражага паст бўлди.

Келаётган дам олиш кунлари республика ҳудудига навбатдаги салқин ҳаво оқими кириб келади. Булутлар кўпайиб, айрим жойларда шамолнинг тезлиги кучайиши мумкин.

14 сентябрь куни кечга бориб Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятлари ва Фарғона водийсининг айрим жойларига бироз ёмғир ёғиши мумкин. 15 сентябрда Тошкент ва Фарғона вилоятларининг айрим жойларига ёмғир ёғиши кутилмоқда. Ҳафта охирига келиб ҳарорат пасаяди.

Келаси ҳафтанинг бошида яна ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кечаси 12—15 даража, кундузи 24—27 даража бўлади.

Комментарии

Тема дня: Фото
Погода: Ташкент
+20° пасмурно
Курсы валют
9448.53
USD -6.71
10553.06
EUR 114.48
147.70
RUB 0.45
rightuz