41

Хива “Рақс сеҳри” халқаро фестивали меҳмонларини қарши олди (Фото)

МАДАНИЯТ 15.09.2019, 13:43
Теги: Фото
191
Хива “Рақс сеҳри” халқаро фестивали меҳмонларини қарши олди (Фото)

14 – 16 сентябрь кунлари Хива шаҳридаги “Ичан-қалъа” давлат музей-қўриқхонасида Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Хоразм вилояти ҳокимлиги ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида “Рақс сеҳри” халқаро фестивали бўлиб ўтмоқда. Тадбирда юртимизнинг турли ҳудудлари ва қатор хорижий давлатлардан Хива шаҳрига ташриф буюрган санъаткорлар бадиий чиқишлари билан иштирок этишади. Миллий рақс санъатимизни дунёга тарғиб қилиш, мамлакатимизда туризмни янада ривожлантириш мақсадида ташкил қилинган фестивалга жорий йил ҳар сафаргидан-да пухта тайёргарлик кўрилди.


Жорий йилда “Рақс сеҳри” фестивалида Англия, Италия, Франция, Голландия, Россия, Кувайт, Малайзия, Ҳиндистон, Хитой, Индонезия, Польша, Грузия, Озарбайжон, Қозоғистон, Туркманистон, Тожикистон каби 20 га яқин хорижий давлатдан 100 га яқин рақс гуруҳлари қатнашади. Ушбу халқаро фестивалда шунингдек Грузия давлат академик халқ ашула ва рақс ансамблининг "Рустави" рақс гуруҳи ҳам иштирок этиши кутилмоқда. "Рустави" рақс жамоаси дунёнинг 80 дан ортиқ мамлакатига ташриф буюрган (баъзи мамлакатларда бир неча марта), 5000 дан ортиқ консертда иштирок этган ва томошабинлар олқишига сазовор бўлган.


Ансамбль репертуарида кўплаб анъанавий грузин рақслари мавжуд. Бундан ташқари иштирокчилар орасида озарбайжонлик таниқли раққоса, хореограф ва актриса Оксана Расулова ҳам бор. Озарбайжоннинг Шабран шаҳрида туғилган Оксана ҳинд мумтоз рақсларини ижро қилади. Асосан “Bharatanatyam” рақс услубини севиб ижро этади. 1999-2005 йиллар давомида турли рақс танловларининг ғолиби бўлган. Оксана Расулова ўзининг қизиқарли рақс дастурлари билан кўплаб мамлакатларни айланиб чиққан. Оксананинг рақслари Youtube канали орқали миллионлаб фолловерлар томонидан томоша қилинган. Бугун, 14 сентябрь куни Хива темир йўл вокзалида фестиваль иштирокчиларини тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Меҳмонлар орасида Польша, Грузия, Ҳиндистон, Озарбойжон, Тожикистон, Қозоғистон каби мамлакатлардан 30 дан зиёд раққос ва раққосалар, рақс дасталари ташриф буюрди. Шу билан бирга, республикамизнинг турли ҳудудларидан 50 га яқин рақс жамоалари кутиб олинди. “Рақс сеҳри” фестивалининг расмий очилиш маросими 15 сентябрь куни Хива шаҳридаги “Ичан-қалъа” давлат музей-қўриқхонаси ҳудудида бўлиб ўтади.


Комментарии

Хорижий ижодкорлар ўзбек ёшларига маҳорат-сабоғини ўтишди

10.10.2019, 16:32

“Ёзувчи/рассом/маданият ходими резиденцияда” дастури иштирокчилари Ёшлар пресс клубида ижодкор ёшлар билан учрашишди.Ўзбек ва хориж ижодкорлари ҳамкорлигини ривожлантириш мақсадида ташкил этилган ушбу резиденция дастурининг дунёнинг турли...
Сурхондарёда уч эгизак дунёга келди

07.10.2019, 18:03

Куни кеча Термиз шаҳар Саҳоват маҳалласидаги Ҳайдаровлар хонадонида уч нафар эгизак фарзандлар дунёга келди. Шаҳар тиббиёт бирлашмасининг туғруқ бўлимида кўзи ёриган сурхондарёлик Ирода Хўжамова икки...
Мактабгача таълим вазирлиги мобил ва модулли МТТларни тақдим этди (Фото)

04.10.2019, 15:49

2019 йил 4 октябр куни мобил ва модулли мактабгача таълим муассасаларининг тақдимоти бўлиб ўтди. Улар оддий МТТларни қуриш имконсиз бўлган чекка қишлоқ жойлари, тоғли ҳудудлар...
Раққосаларимиз Кореядаги Ниқоб рақс фестивалида иштирок этишмоқда (фото)

03.10.2019, 17:44

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири ўринбосари бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси 27-сентябрдан 6-октябрга қадар Корея Республикасининг Андон шаҳрида ўтказилаётган халқаро Ниқоб рақс фестивалида иштирок этмоқда.
Тема дня: Фото
Погода: Ташкент
+15° ясно
Курсы валют
9455.24
USD 21.9
10438.58
EUR 84.55
147.25
RUB 1.5
rightuz