41

Ёшлар онгида ватанпарварлик ва садоқатлилик фазилатларини мустаҳкамлаш – давр талаби

ЖАМИЯТ 16.09.2019, 20:34
315
Ёшлар онгида ватанпарварлик ва садоқатлилик  фазилатларини мустаҳкамлаш – давр талаби

Бугунги кунда мамлакатимизда “Миллий тикланишдан – миллий юксалиш сари”, “Жаҳолатга қарши – маърифат” деган устувор ғояларни ижтимоий ҳаётда қарор топтиришда ёшларни ватанпарвар, мард ва жасур, садоқатли ва ҳалол этиб тарбиялаш долзарб аҳамият касб этади.

Ушбу устувор вазифанинг муҳимлигидан келиб чиқиб, ИИВ Малака ошириш институти профессор-ўқитувчилари жойларда ўтказилаётган сайёр ўқув йиғинлари доирасида таълим муассасаларида маънавий-маърифий учрашувлар ва ҳуқуқий тарғибот тадбирларини ҳам уюштиришмоқда.

Хусусан, Тошкент вилояти Қуйичирчиқ туманидаги Транспорт ва хизмат кўрсатиш коллежида ушбу тумандаги 5,11,19,31,51-сонли умумтаълим мактаблари ва Наманган вилояти Мингбулоқ тумани 12-умумтаълим мактаби ўқувчилари иштирокида ўтказилган учрашувда “Тинчлик ва осойишталикни сақлашда ёшлар масъулияти” ҳақида сўз юритилди.

Ўтказилган тадбирларда ватанпарварлик ҳар бир давлат ҳаётининг маънавий асоси ҳисобланиши ва жамиятни ҳар томонлама ривожлантириш борасида энг муҳим сафарбар этувчи куч сифатида намоён бўлиши ҳақида сўз юритилди.

Шунингдек, ёшларда юксак маънавият ва қонун устуворлиги асосида яшаш, эл-юртга садоқат, адолат, ҳалоллик ва жасорат каби олижаноб фазилатларнинг мазмун-моҳияти ҳамда аҳамиятига алоҳида эътибор қаратилди.

Юртимизда ҳукм сураётган тинчлик ва осойишталикнинг қадрига етиш, маҳаллаларда соғлом муҳитнинг барқарорлигини таъминлаш ҳамда ўз Ватанининг равнақи йўлида ёшлар масъулияти амалий мисоллар орқали тушунтириб берилмоқда.

– ИИВ Малака ошириш институтининг профессор-ўқитувчилари томонидан мактаб ўқувчилари билан ўтказилган маънавий-маърифий тадбир бизлар учун катта сабоқ бўлди, – деди Қуйичирчиқ тумани 19-сонли умумтаълим мактабининг 9-синф ўқувчиси Чарос Жабборова. – Тадбирда юртимизда биз ёшларга яратилаётган шароитлардан самарали фойдаланиш, тинчликни қадрига етишимиз, ушбу бебаҳо неъматни сақлашда нима ишлар қилишимиз лозимлиги тўғрисида аниқ мисоллар билан тушунтирилди. Шунингдек, “Ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси” мавзусида ўтказилган викторина биз ўқувчиларда катта таассурот қолдирди, унда берилган саволлар қизиқарли бўлди. Бундай тадбирларнинг мунтазам ўтказилишини хоҳлар эдик, негаки улар орқали биз ҳуқуқий билимларимизни ҳам оширдик. Ташкилотчиларга катта раҳмат.

– Мактабимизда пойтахтимидан келган мутахассислар томонидан ўтказилган маънавий-маърифий тадбир тенгдошларим қатори, менда ҳам катта таассурот қолдирди, – дейди Мингбулоқ туманидаги 12-сонли умумтаълим мактабининг 10-синф ўқувчиси Фотима Аъзамжонова.
– Юртимизда ҳукм сураётган тинчликнинг қадрига етиши, уни асраб-авайлашга ҳисса қўшишда ҳар бир кишининг масъулияти, бурчи ҳақида тушунчалар берилди ҳамда ўтказилган викторина орқали биз ўзимизга тегишли маълумотларни олдик.

Айниқса, “Сиз ватанпарварлик, адолатпарварлик, ҳалоллик, одиллик, садоқатни қандай тушунасиз?” деган саволга ўқувчиларнинг турли ёндашувлари билан баҳс-музокарага айланиб кетди. Мен ижодкор ўқувчи сифатида ушбу тадбирдан тўлқинланиб кетдим. Дўстларимнинг “Ватан”, “садоқат” тушунчаларига ёндашуви менга ҳам ижодда ушбу мавзуларга мурожаат қилишимга туртки бўляпти. “Ватаним”, “Онажоним”, “Қишлоғим”, “Биринчи устозим” каби шеърларим туман газетаси саҳифаларида чоп этилган. Ҳозирда шеърларимни жамлаб китобча чиқариш ниятидаман.

Бу тадбирни ташкил этган Ички ишлар вазирлиги раҳбариятига, Малака ошириш институти профессор-ўқитувчиларига миннатдорчилик билдириб қоламиз.

Ҳайъат аъзолари ўқувчиларнинг фаол иштироки ҳамда билимлари юзасидан ижобий фикр билдириб, юқори ўринларни эгаллаган жамоа аъзоларига эсдалик совғалари топширилди.

Шунингдек, Институт профессор-ўқитувчилари Ватанимизнинг мард посбонлари, ички ишлар органлари марҳум ходимларининг жасоратлари тўғрисида батафсил маълумотлар бериш мақсадида Норин туманидаги 2-сонли умумтаълим мактаби ўқувчилари билан биргаликда Наманган вилояти тарихи ва маданияти Давлат музейига ташриф буюрдилар.

– Бугунги тадбир айни муддао бўлди, – дейди мазкур мактаб ўқитувчиси Озода Арипова. – Ички ишлар органлари ходимларининг машаққатли ва шарафли хизматлари акс этган экспонатлар орқали болажонларимизда ватанпарварлик, содиқлик тушунчалари ҳақидаги дунёқарашлари янада мустаҳкамланади. Қолаверса, ушбу мард ва жасур ходимларнинг ҳаёт йўли ёшларимизга ибрат бўлади.

Институт профессор-ўқитувчилари томонидан жойларда сайёр ўқув йиғинлари, семинар-тренинглар, таълим муассасаларида тарғибот тадбирлари ҳамда кам таъминланган оилалар, ногиронлиги бор фуқаролар ва якка ёлғиз кекса авлод вакилларининг ҳолидан хабар олиш каби эзгу ишлар жойларда давом этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Малака ошириш институти матбуот хизмати

Комментарии

Тема дня: Фото
Погода: Ташкент
+10° ясно
Курсы валют
9455.24
USD 21.9
10438.58
EUR 84.55
147.25
RUB 1.5
rightuz