42

Бош прокуратура ва ССВ Самарқанддаги заҳарланиш бўйича баёнот берди

ЖАМИЯТ 17.09.2019, 12:06
389
Бош прокуратура   ва ССВ Самарқанддаги заҳарланиш бўйича баёнот берди

Аввалроқ, 16 сентябрь Самарқандда 7 киши бир хил клиник белгилар билан шифохонага мурожаат қилгани ҳақида хабар берган эдик.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси мазкур ҳолат бўйича расмий баёнот берди.

Унда қайд этилишича, 16 сентябрь куни соат 19:30ларда Самарқанд вилоят юқумли касалликлар шифохонасига 7 нафар фуқаро “Овқатдан заҳарланиш токсикоинфекцияси енгил-ўрта даражаси” ташхиси билан ётқизилган.

Ҳозирда беморлар аҳволи қониқарли.

Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳар томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳам албатта ҳолатни ўрганиб, қуйидагиларни маълум қилади.

Вилоят юқумли касалликлар шифохонасига жорий йил 16 сентябрь куни соат 16:10 дан соат 18:30 га қадар турли хонадонларда яшовчи етти нафар фуқаро бир хил клиник белгилар (кўнгил айниш, қайт қилиш, бош оғриғи, қорин соҳасида оғриқ, 4-5 марта ич кетиш, тана хароратининг юқорилиги, ҳолсизлик) билан мурожаат қилишган.

Ўтказилган тезкор эпидемиологик суриштурувларда барча беморлар 14 сентябрь куни кечки вақтда Регистон кўчасида жойлашган “Мўъжиза” ресторанида ўтказилган тўйда иштирок этиб, тўйдан сўнг ортиб қолган гўшт ҳамда айрим озиқ-овқат маҳсулотларини уйларига олиб кетишган. Улар бу таомларни хонадонларида тўйнинг эртаси куни, яъни, жорий йил 15 сентябрь куни тушликда ва кечки овқатда истеъмол қилишган.

Беморларда 15 сентябрь куни кеч соат 18:00 ларда кўнгил айниши ва қайт қилиш каби клиник белгилар билан касаллик бошланган. Айримлари уй шароитида муолажа ўтказишган, аҳволи яхшиланмагач, “тез тиббий ёрдам”га мурожаат қилишган.

Айни пайтга қадар вилоят юқумли касалликлар шифохонасига ўн етти нафар бемор мурожаат қилган. Уларга овқат токсикоинфекцияси енгил ва ўрта оғир даражаси ташхиси қўйилиб, ўн бир нафари ётиб даволанаяпти, аҳволи яхши. Қолган олти нафарининг аҳволи яхшилангач, уйига рухсат берилган.

Беморлар Соғлиқни сақлаш вазирлиги назоратига олинган бўлиб, малакали шифокорлар томонидан даволаш ишлари олиб борилмоқда.

Комментарии

Тема дня: Фото
Погода: Ташкент
+22° туманно
Курсы валют
9448.53
USD -6.71
10553.06
EUR 114.48
147.70
RUB 0.45
rightuz