42

​Тошкентда Жумаев номидаги математика олимпиадаси бўлиб ўтди

МАДАНИЯТ 17.09.2019, 14:40
291
​Тошкентда Жумаев номидаги математика олимпиадаси бўлиб ўтди

Пойтахтимизда “Қоракўл мактаби” асосчиси, Ўзбекистон халқ ўқитувчи Тўхтамурод Жумаев номидаги илк Қоракўл математика олимпиадаси бўлиб ўтди. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги ахборрот хизмати хабар берди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Иқтидорли ёшларни аниқлаш ва юқори малакали кадрлар тайёрлашнинг узлуксиз тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 3 майдаги қарори ижроси доирасида ўтказилаётган олимпиадада республикамизнинг барча ҳудудларидан 1300 нафардан ортиқ иқтидорли ўқувчилар иштирок этишди.

Олимпиадада адолат ва шаффофликни таъминлаш мақсадида 30 нафар ота-оналар ҳам бевосита синовлар олинаётган хоналарга таклиф қилинди. Халқ таълими вазирлиги ва “Қоракўл Зиё” ўқув маркази ҳамкорлигида ўтказилган беллашувда ўқувчиларнинг ҳар бири 7 баллгача баҳоланадиган 6 та мисол ва масалаларни ечишди.

Натижаларни математика фанидан муқаддам халқаро ва республика олимпиадаларида иштирок этиб, ғолибликни қўлга киритган 30 нафар ҳакамлар ҳайъати текшириб борди.

Ўз балларидан қониқмаган ўқувчилар устозлари ва ота-оналари гувоҳлигида аппелция жараёнига таклиф қилинди ва уларнинг ечимлари муҳокама этилди. Очиғини айтиш керак, ушбу жараён халқаро ва республика олимпиадалари совриндорлари иштирокидаги ўзига хос маҳорат дарсларига айланиб кетди.

Ниҳоят куннинг иккинчи ярмида ғолибларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Олимпиада ғолибларига диплом ва мукофотларни Халқ таълими вазири ўринбосари Темуржон Комилов топширди.

Комментарии

Тема дня: Фото
Погода: Ташкент
+14° ясно
Курсы валют
9448.53
USD -6.71
10553.06
EUR 114.48
147.70
RUB 0.45
rightuz