my5

Нефть нархлари кескин кўтарилди

ДУНЁ 17.09.2019, 14:48
858
Нефть нархлари кескин кўтарилди

Саудия Аарбистони нефт қазиб олиш ҳажмини камайтириши туфайли нефт нархи 10 фоиз қимматлашди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.

Гап шундаки, бугун эрталаб Brent маркали нефт нархи 9,96 фоиз ошиб, 1 баррели 66,22 АҚШ долларини, WTI маркалиси 8,61 фоиз кўтарилиб, 59,22 долларга етган.

Саудия Арабистони энергетика вазири Абдулазиз бин Салмон томонидан қабул қилинган қарорга кўра, мамлакатда бир кунлик нефть қазиб олиш ҳажми ўртача 50 фоиз камайтирилган. Бунинг натижасида этан ва бошқа табиий газ қазиб олиш миқдори ҳам эллик фоиз пасайган.

Хусусан, бу ердаги “Бикайк” ва “Хирайс” номли энг йирик “қора олтин“ конларида қазиб олиш вақтинча тўхтатилган. Ушбу вақт давомида буюртмачиларга нефть захира омборхоналаридан етказиб берилади.

Эслатиб ўтамиз, ўтган шанба куни тонг соат 04:00 да Saudi Aramco миллий нефт компаниясига тегишли бир неча йирик нефт қазиб олиш конларига дронлар ҳужум қилгани ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди. ОАВлар хабарига кўра, ушбу ҳужумлар учун жавобгарликни Яман мухолифатчилари ўз зиммасига олган.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+-3° туман
Валюта курси
10427.38
USD 12.52
12473.23
EUR 128.5
137.48
RUB 0.79