41

«Ўзбеккино» BBC билан ҳужжатли фильмларни суратга олиш бўйича ҳамкорлик қилади

МАДАНИЯТ 17.09.2019, 16:30
266
«Ўзбеккино» BBC  билан ҳужжатли фильмларни суратга олиш бўйича ҳамкорлик қилади

“Ўзбеккино” Миллий агентлиги раҳбарияти "BBC Broadcasting House" компанияси вакиллари билан Лондонда учрашув ўтказди.

Учрашув доирасида сўнгги 3 йил ичида Марказий Осиёда юз берган тарихий ўзгаришлар, жумладан, Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасидаги муносабатларнинг қайта тикланиши ва бу ўзгаришлар минтақа ҳаётига қандай таъсир кўрсатаётгани ҳиқида ҳикоя қиладиган бир ҳужжатли фильмларни суратга олиш бўйича келишувга эришилди. Бундан ташқари, тарихий ва маданият йўналишда ҳам бир қатор фильмлар яратишга келишиб олинди. Бу рўйхатда Ўрта Осиёнинг биринчи фотосуратчиси ва ўзбек киносининг асосчиси Худойберган Девонов ҳақидаги фильм етакчилик қилади.

Компаниянинг АҚШ ва Европа давлатларида бизнесни ривожлантириш бўйича раҳбари Фредерик Дурман учрашув чоғида "Би-би-си Ўзбекистон" билан жадал ва самарали халқаро ҳамкорликни ривожлантиришдан мамнун эканлигини, янги лойиҳаларнинг амалга оширилиши нафақат Ўзбекистонда, балки бутун дунёда мухлислар аудиториясини кенгайтиришини таъкидлади.

"Катталангар Қуръони: Афсона ва ҳақиқатлар" лойиҳасининг муваффақиятли амалга оширилиши Би-би-си ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорликнинг муваффақиятли намунаси бўлди. Ушбу фильм орқали биз жаҳон, айниқса Яқин Шарқ аудиториясига Ўзбекистоннинг бой маданий мероси, шунингдек, маърифатпарвар ислом ғоялари ҳақида маълумот беришга ҳаракат қилдик", деди Яқин Шарқ минтақаси бўйича журналистика бўлими бошлиғи Салим Патка учрашув давомида.

Ўз навбатида, “Ўзбеккино” миллий агентлиги бош директори Ф. Абдухолиқов биргаликда нафақат ҳужжатли фильмлар яратиш, балки Ўзбекистондаги ёш ҳужжатли кино усталарининг ижодий савиясини оширишга қаратилган ўқув семинарларини мунтазам равишда ўтказиш муҳимлигини таъкидлади.

“Кино ҳақида сўз бораркан, ҳужжатли кинодек дунёга машҳур жанрни унутмаслик керак. Бугунги кунда кенг аудиторияни жалб қила оладиган ҳужжатли фильмлар яратишда ўзига хос усуллар, ижодий ёндашувлар мавжуд. Умид қиламизки, ушбу лойиҳа дунёга янги Ўзбекистон ва унинг буюк тарихи ҳақидаги янги фильмларни тақдим этиш баробарида, Ўзбекистон ҳужжатли киноси ёш вакилларининг янада камол топиши, тажриба орттириши, янги кўникмалар ҳосил қилишида муҳим ўрин тутади” дейди Ф.Абдухолиқов.

Шунингдек, BBC ўзбек хизмати Ўзбекистон маданияти ва санъати ҳақида 10 дақиқалик ҳафталик дастурлар бериб боришини маълум қилди.

Комментарии

Тема дня: Фото
Погода: Ташкент
+9° туман
Курсы валют
9455.24
USD 21.9
10438.58
EUR 84.55
147.25
RUB 1.5
rightuz