42

​Афғонистонда сайловолди кампанияси вақтида портлаш амалга оширилди. 25 киши ҳалок бўлди​

ДУНЁ 18.09.2019, 18:26
264
​Афғонистонда сайловолди кампанияси вақтида портлаш амалга оширилди. 25 киши ҳалок бўлди​

Афғонистоннинг Парван вилоятида мамлакат президенти Ашраф Ғани иштирокидаги сайловолди тадбири вақтида теракт амалга оширилди.

Портловчи восита тадбир бўлиб ўтаётган ҳудудга киришда турган полиция машинасига ўрнатилган бўлган. Сўнгги маълумотларга кўра, портлаш оқибатида 25 киши ҳалок бўлиб, 31 киши жароҳат олган, президент ва унинг ҳамроҳлари жабрланмаган.

Ҳозирча бу ҳужум учун жавобгарликни ҳеч бир ташкилот ўз зиммасига олмади.

Афғонистонда президент сайловлари 28 сентябрга белгиланган. Бундан аввалроқ «Толибон» ҳаракати вакиллари сайловни барбод қилишни режалаштираётгани хабар қилинганди.

Комментарии

Тема дня: Фото
Погода: Ташкент
+20° ясно
Курсы валют
9448.53
USD -6.71
10553.06
EUR 114.48
147.70
RUB 0.45
rightuz