42

Британиялик сайёҳ 7 кун ичида дунёнинг 7 мўъжизасини кўришга муваффақ бўлди

ДУНЁ 18.09.2019, 18:32
418
Британиялик сайёҳ 7 кун ичида дунёнинг 7 мўъжизасини кўришга муваффақ бўлди

Британиялик сайёҳ ва видео-блогер Саймон Уилсон 6 кун 9 соат ва 3 дақиқа ичида 50 минг кмга яқин масофани учиб ўтиб, дунёнинг 7 мўъжизасини кўришга муваффақ бўлди. Бу ҳақда The Sun нашри хабар берди. У ўзи билан саёҳатга иккита футболка, ич кийим, спорт шими ва фотоқурилма солинган кичик сумканигина олган.

Саймон шу кунлар ичида бор-йўғи 2 марта – меҳмонхона ва ғорда тунашга муваффақ бўлган. Қолган вақт у такси, самолётда дам олишга ҳаракат қилган, авиакомпаниялар таклиф қилган таомларни еган.

Саймоннинг саёҳати якшанба куни соат 4:45да Манчестер аэропортидан бошланган. У бу ердан Колизейни кўргани Римга учган. У Римда 2 соатча бўлиб, сўнгра Мисрга учган. У 5 соатча меҳмонхонада бўлиб, такси олиб, эҳромлар ва Сфинксни кўргани йўл олган.

Сўнгра Иорданияга учиб, у ерда 46 еврога ғорда бўлишга муваффақ бўлган ва Петрага йўл олган.

Саймон саёҳатининг 4-куни Ҳиндистонга йўл олган. У ерда Аградаги Тож-Маҳал мақбарасигача таксида 4 соат йўл босган. Сайёҳ мақбарада бир соатча бўлиб, сўнгра Пекинга Буюк Хитой деворини кўриш учун жўнаган.

6-куни у Мексикага майя ҳиндуларининг қадимий шаҳри Чичен-Ицани кўргани учган. Саймон у ердан Рио-де-Жанейродаги Исо Масиҳ ҳайкалини кўргани жўнаб, сўнгра яна ватанига қайтган.

“Мен агар буни қилиб кўрмаганимда, бундай саёҳатни амалга ошириш мумкинлигини билмаган бўлардим. Мана, буни қила олганимга ишондим”, деди Саймон.

Мисрдаги Хеопс эҳроми бизнинг кунгача сақланиб қолган дунёнинг 7 мўъжизасидан бири ҳисобланади. Колизей, Петра, Тож-Маҳал, Буюк Хитой девори, Чичен-Ица, Исо Масиҳ ҳайкали Перудаги Мачу-Пикчу қадимий шаҳри билан бирга дунёнинг 7 мўъжизаси сирасига киради.

Комментарии

Тема дня: Фото
Погода: Ташкент
+20° пасмурно
Курсы валют
9448.53
USD -6.71
10553.06
EUR 114.48
147.70
RUB 0.45
rightuz