41

Ҳиндистонлик қариянинг шохи кесиб ташланди

ДУНЁ 18.09.2019, 18:38
956
Ҳиндистонлик қариянинг шохи кесиб ташланди

Ҳиндистоннинг Сагар шаҳрида Шьям Лал Ядав исмли эркакнинг узунлиги 4 дюйм (10,2 сантиметр) келадиган шохи кесиб ташланди. Бу ҳақда «Lenta» «Mirror Online»га таяниб хабар берган.

74 ёшли фермернинг бошидаги ўсимта у бошига зарба олгандан кейин беш йил ўтиб пайдо бўлган. У бошидан қандай жароҳат олгани номаълум. Дастлаб қария ғуддасимон ўсимтага эътибор бермаган ва сартарошга уни бирёқли қилишни тайинлаган. Кейинроқ унинг ўзи шохни кесиб ташлашга уринган, лекин шох ўсишда давом этган.

Ўсимтани бош кийим орасига яшириш имконсиз бўлиб қолганида қария шифохонага мурожаат қилган. Шифокорлар эркакда шох ўсиб чиқаётганини тасдиқлашган. У одамнинг соч ёки тирноғи каби кератиндан иборат. Нейрохирурглар томонидан ўсимта операция қилиб арралаб ташланди. Ўтказилган биопсияга кўра, у хавфсиз ўсма бўлган.

Шифокорларнинг тахминича, эркакнинг бош суягидан шох яна ўсиб чиқиши мумкин. Улар бу ноёб касаллик эканини айтишмоқда. Суяк ўсишининг сабабларидан бири қуёш нури таъсири бўлиши мумкин.

Комментарии

Тема дня: Фото
Погода: Ташкент
+9° туман
Курсы валют
9455.24
USD 21.9
10438.58
EUR 84.55
147.25
RUB 1.5
rightuz