42

Туркманистон ва Қирғизистон ўртасида ўзаро ҳисоб-китобларда доллардан воз кечиш таклиф этилди

ЖАМИЯТ 19.09.2019, 16:02
382
Туркманистон ва Қирғизистон ўртасида ўзаро ҳисоб-китобларда доллардан воз кечиш таклиф этилди

Туркманистон Саноатчилар ва тадбиркорлар уюшмаси (ТСТУ) раҳбари Александр Дадаев ҳамкорлик бўйича туркман-қирғиз ҳукуматлараро комиссиясининг мажлисида Қирғизистонга мурожаат қилиб, ўзаро ҳисоб-китобларда доллардан воз кечишга чақирди. Бу ҳақда Қирғизистондаги маҳаллий ОАВ маълум қилди.

Бишкекда 16 сентябрь куни бўлиб ўтган мажлисда чиқиш қилган Дадаев ҳисоб-китобларни туркман манати ва қирғиз сомида амалга оширишни таклиф қилди. ТСТУ раҳбарининг таъкидлашича, унинг мамлакати бозор муносабатларига ўтмоқда.

“Агар хусусий бизнес 2008 йилга қадар 1% бўлган бўлса, ҳозир 64%га етди. Бу бизнинг президентимиз олиб бораётган сиёсат туфайлидир”, дея баёнот берди Дадаев.

Миллий валюта бўлмиш сом эркин конвертация қилинадиган Қирғизистондан фарқли равишда Туркманистонда миллий валюта бўлмиш манатнинг курси давлат томонидан мувофиқлаштирилади. Туркманистонда АҚШ долларининг расмий курси 2015 йилдан бери 3,5 манат бўлиб келмоқда.

Комментарии

Тема дня: Фото
Погода: Ташкент
+20° пасмурно
Курсы валют
9448.53
USD -6.71
10553.06
EUR 114.48
147.70
RUB 0.45
rightuz