my5

Либерияда мактабдаги ёнғин оқибатида болалар ҳалок бўлди

ДУНЁ 19.09.2019, 17:33
1135
Либерияда мактабдаги ёнғин оқибатида болалар ҳалок бўлди

Либериядаги мактаблардан бирида рўй берган ёнғин оқибатида 27 нафар бола ҳалок бўлди. Бу ҳақда Ntdtv.ru нашри хабар берди.

Маълумотларга кўра, фожиа Пейнсвиллдаги мусулмон диний мактабида рўй берган. Ёнғин кечқурун болалар дарс ўтаётган вақтда келиб чиққан. Икки нафар ўқувчини қутқариб қолишга муваффақ бўлинган. Бинода қўшимча эшикларнинг мавжуд бўлмагани ва деразаларга панжара ўрнатилганлиги сабабли болалар ичкарида қолиб кетишган. Тахминларга кўра, ёнғин электр симларида рўй берган қисқа туташув оқибатида келиб чиққан. Айни дамда ҳодиса юзасидан тергов ишлари олиб борилмоқда. Мамлакат президенти Жорж Веа ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига чуқур ҳамдардлик билдирди.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+3° туман
Валюта курси
10414.86
USD 23.93
12344.73
EUR 50.18
136.69
RUB 2.35