АсосийJamiyat

Лола Каримова-Тиллаева опасининг тақдирига оид саволга жавоб берди

'Лола Каримова-Тиллаева опасининг тақдирига оид саволга жавоб берди'ning rasmi

Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг кенжа қизи Лола Каримова-Тиллаевага Instagram’ тармоғи орқали опаси — Гулнора Каримованинг тақдирига оид савол берилди ва у жавобсиз қолмади...

Лола Каримованинг пости остида қолдирилган комментларнинг бирида қуйидагича савол берилган: «Ғалати саволим учун кечирасиз. Опангизга ачинмайсизми?».

Сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларда шарҳларга жавоб қайтаришни одат қилган Лола Каримова-Тиллаева опасининг тақдирига ҳамдард экани ҳақида ёзган: «Мен унинг тақдирига ҳамдардман. Унинг озод қилиниши масаласига ижобий таъсир кўрсата олмайман. Шубҳасиз, бу менинг хоҳишимга эмас, балки суд тизимига боғлиқ... Мен опам учун фақат дуо қила оламан».


    Бошқа янгиликлар