Му5
8

Олмалиқдаги ака-ука оғуфурушлар

ЖИНОЯТ 20.09.2019, 10:24
387
Олмалиқдаги ака-ука оғуфурушлар

Жорий йил 13 сентябр куни Давлат хавфсизлик хизмати Олмалиқ шаҳар бўлими ва шаҳар ИИБ вакиллари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида шаҳардаги "Мустақиллик" кўчасида жойлашган "Aktiv spets remont" МЧЖ ҳовлисида 136 квадрат метр майдонда 77 туп марихуана гиёҳвандлик моддаси плантация шаклида етиштириб келингани аниқланди.

Бу қўлбола плантацияни айни фирма раҳбари Руслан Жуманиёзов ва унинг укаси Амирулло Жуманиёзовлар (исм-шарифлари ўзгартирилган) ташкил қилган бўлиб, ундан ўзлари истеъмол қилиш ва бошқаларга сотишни мўлжаллашган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг тегишли моддаларига асосан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+9° переменная облачность
Валюта курси
9528.49
USD -10.67
10319.35
EUR -119.35
150.07
RUB 1.3
rightuz