41

Намунавий уй-жойлар учун ипотека шартлари ўзгарди

ЖАМИЯТ 20.09.2019, 15:39
480
Намунавий уй-жойлар учун ипотека шартлари ўзгарди

Эндиликда, якка тартибда ва қишлоқ жойларда намунавий қурилган арзон уй-жойлар учун ипотека кредитлари 2 йиллик имтиёзли давр билан 20 йил муддатга берилади. Ипотека кредитини олиш учун ёш чегараси белгиланди...

Якка тартибда ва қишлоқ жойларда намунавий қурилган арзон уй-жойлар учун ипотека кредитларини бериш шартлари ўзгарди. Бу ҳақда Ўзбекистон Адлия вазирлиги хабар қилди.

Эндиликда, якка тартибда ва қишлоқ жойларда намунавий қурилган арзон уй-жойлар учун ипотека кредитлари 2 йиллик (2020 йил 1 январдан 1 йиллик) имтиёзли давр билан 20 йил (ҳозиргача 6 ойлик имтиёзли давр билан 15 йилгача) муддатга берилади.

Шунингдек, ўлчами 0,02 га бўлган ерда жойлашган бир қаватли 3 хонали арзон уйлар ва 4 қаватли арзон кўп квартирали (2 ва 3 хонали) уйлар арзон уй-жой ҳисобланади.

Ипотека кредити миқдори арзон уй-жой қийматининг 90 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда белгиланади.

Бундан ташқари, ипотека кредити 18 ёшга тўлган ва 60 ёшдан ошмаган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига берилади (ҳозирга қадар бундай кредит олиш учун юқори ёш чегараси белгиланмаган).

Комментарии

Тема дня: Фото
Погода: Ташкент
+13° ясно
Курсы валют
9433.34
USD -13.31
10354.03
EUR 21.28
145.75
RUB -0.44
rightuz