41

«Грин кард» бўйича: бу йилдан яшил паспорт ўтмайди, қизил паспорт керак

ЖАМИЯТ 21.09.2019, 11:01
739
«Грин кард» бўйича: бу йилдан яшил паспорт ўтмайди, қизил паспорт керак

Бу йилдан грин-карта учун қизил паспорт (хорижга чиқиш паспорти) рақамларини киритиш керак бўлади( яшил эмас, қизил).

Бу янгилик, айниқса, Ўзбекистондан ташқарида яшил (ёки муддати тугаган) паспорт билан юрганларга қаттиқ таъсир қилади — улар бу йили грин-карта ўйнай олмайдилар. Бундан ташқари, АҚШда ноқонуний юрган ўзбекистонликлар ҳам энди грин-карта орқали ўз ҳолатларини легаллаштиришлари муаммога айланади.

Шунингдек, янги қоидаларга кўра анкетага фақат тўлдирувчининг паспорт рақами киритилади. Яъни, сиз асосий даъвогар бўлсангиз, сизнинг паспортингиз рақами киритилади; турмуш ўртоғингиз ёки фарзандларингизники керак бўлмайди. Аммо агар турмуш ўртоғингиз ҳам алоҳида ўйнамоқчи бўлса, у ҳолда иккинчи анкетага унинг паспорт рақами киритилади.

Комментарии

Тема дня: Фото
Погода: Ташкент
+15° ясно
Курсы валют
9455.24
USD 21.9
10438.58
EUR 84.55
147.25
RUB 1.5
rightuz